Қувасой шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантириш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан шаҳарнинг йиллар давомида ўзлаштирилмаган “А.Рахмоналиев” массивида жойлашган тепалик ва адирликлардан иборад 1600 гектар ҳудуд “UzSegang” МЧЖ раҳбари Х. Норматов томонидан фермер ҳўжалиги ташкил этилш ва янги замонавий томчилатиб суғориш тизими асосида боғ яратиш лойиҳа ташаббуси илгари сурилди ва бугунги кунда ерга гилос кўчатлари экилиб интенцив боғ яратиш ишлари бошлаб юборилган. Хозирга қадар 300 гектардан ортиқ ҳудудда боғ яратилган ва янги замонавий суғориш технологиялари барпо этилди. Шаҳар ҳокими ва барча масъуллар қолган ҳудудларни тадбиркор билан елкама елка турган холда замонавий боққа айлантириш учун харакатларни давом этдирмоқдалар.